Швецияда стол тенниси бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган эронлик ёш спортчи Баран Аржаманд ватанига қайтишдан бош тортди.
Бу ҳақда Эроннинг Tasnim агентлиги хабар бермоқда.
15 ёшли теннисчи ўз жамоадошлари билан Швециядан Данияга, у ердан эса Туркияга ватанига Эронга қайтаётганда учиши керак эди. Қайтиш рейслари учун чипталар аллақачон харид қилинган. Бироқ, сўнгги дақиқада Баран ёрдам сўраб Дания полициясига мурожаат қилди ва ўз ватанига қайтишни истамаслигини айтди.