Голландия ҳукумати 15 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлашни, уларнинг мобил қурилмаларда ўтказадиган вақтини қатъий чеклашни тавсия қилмоқда.
Мамалакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, ижтимоий тармоқлардан доимий фойдаланиш психологик ва физиологик муаммоларни, жумладан, ухлашда қийинчилик, депрессия келтириб чиқаради.
Бошқа бир қанча Европа давлатлари ҳам шунга ўхшаш қонун лойиҳаларини кўриб чиқмоқда. Европа Иттифоқининг баъзи мамлакатларида ўсмирлар фақат ота-оналари розилиги билан ҳисоб яратишлари мумкин.
Дунёда ҳозиргача ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўғридан-тўғри тақиқлаган ягона давлат Австралия ҳисобланади. Қонун жорий йилнинг ноябрь ойида кучга киради.