14 август соат 19:00 да «Жар» стадионида 1979 йилги авиаҳалокат қурбонлари хотирасига бағишлаб афсонавий футболчилар ўртасида учрашув бўлиб ўтади.
Ушбу учрашувда Биродар Абдураимов мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Россия терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Миржалол Қосимов, Азамат Абдураимов, Бахтиёр Ашурматов, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Игнатий Нестеров, Равшан Ирматов, Александр Мирзоян, Ринат Дасаев, Дмитрий Алёничев, Валерий Шмаров, Егор Титов, Сергей Киряков каби афсоналар иштирок этадиган ушбу ўйинга барча футбол мухлисларини таклиф этамиз. Кириш бепул.
Шунингдек, ОАВ вакиллари учун учрашув олдидан, соат 18:00 да матбуот анжумани ҳам ўтказилади.
14 август | 18:00
«ЖАР» стадиони
Барчангизни ушбу муҳим тадбирда кутиб қоламиз.