Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

13 та жаримаси бор "Nexia2" кредит қарзи учун хатланди

13 та жаримаси бор "Nexia2" кредит қарзи учун хатланди

Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд томонидан кредит қарздорликларини гаровдаги мулкига қаратиш ёки хатлаш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади.

Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг жавобгар Ю.Д.дан "Капиталбанк” АТБ филиали фойдасига 83,8 млн. сўм кредит қарзи ва фоиз тўловини муддатидан олдин ундириш ҳамда ундирувни қарздорга тегишли “Nexia S GL” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси келиб тушган, шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилиб томонларга юборилган.

Шунингдек, мазкур автотранспортга ЙҲХБ органлари томонидан 13 маротаба қоидабузарлиги сабабли 12,8 млн.сўмлик қўлланилган маъмурий жарима ҳам тўланмаганлиги сабабли мажбурий ижро бюросига юборилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида гаров мулки кўрсатилган манзилдан топилмаганлиги сабабли мулкка нисбатан қидирув эълон қилинган.

Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида “Nexia S GL” русумли автотранспорт воситаси Шароф Рашидов туманида яширилган ҳолатда топилиб, вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилди.

Келгусида ушбу автомашина электрон-онлайн аукционда сотилиб, сотувдан тушган пулдан мавжуд қарздорлик қопланади.

Киритилди: 17:17 08.06.2024. Ўқилди: 1675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!