12 давлат Фаластин миллий маъмуриятини (ФММ) молиявий қўллаб-қувватлаш учун коалиция тузди.
Бу Франция ТИВ баёнот берди.
"Бугун Бельгия, Буюк Британия, Дания, Исландия, Ирландия, Испания, Норвегия, Саудия Арабистони, Словения, Франция, Швейцария ва Япония Фаластин миллий маъмуриятининг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун фавқулодда коалиция тузилганини эълон қилди”, — дейилади баёнотда.
Баёнотда таъкидланишича, "коалиция ФММ дуч келган ўткир ва мисли кўрилмаган молиявий инқирозга жавобан тузилган".
"Унинг асосий мақсади ФММ молиясини барқарорлаштириш ва унинг бошқарув, ҳаётий хизматларни тақдим этиш ва хавфсизликни таъминлаш қобилиятини сақлаб қолишдир", дея қўшимча қилинади баёнотда.
Коалиция давлатлари, шунингдек, Исроилдан Фаластиннинг барча божхона даромадларини зудлик билан олиб ташлашни ва Фаластин миллий маъмуриятига тўсқинлик қиладиган, заифлаштирадиган ёки таҳдид соладиган барча чораларни тўхтатишни талаб қилди.
Аввалроқ БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида бўлиб ўтган анжуманда Андорра, Бельгия, Люксембург, Мальта, Сан-Марино ва Франция Фаластин давлатини тан олишини маълум қилган эди. Бундан ташқари, 21 сентябрь куни Австралия, Буюк Британия, Канада ва Португалия Фаластинни расман тан олди. Уларнинг баёнотларига кўра, икки халқ учун икки давлат тамойилига содиқлик ҳам Фаластин, ҳам Исроил халқлари учун тинчлик ва хавфсизликнинг калитидир.