Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

11 мингдан ортиқ АҚШ давлат хизматчилари ёпиқ файллардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди

11 мингдан ортиқ АҚШ давлат хизматчилари ёпиқ файллардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди

Федерал мулк ва идораларнинг кадрлар таъминоти масалаларини назорат қилувчи АҚШ Умумий хизматлар бошқармаси (GSA) ходимлари беихтиёр 11,2 мингдан ортиқ давлат хизматчиларига махфий ҳужжатлардан фойдаланишга рухсат берган.

Бу ҳақда The Washington Post (WP) газетаси ички ҳужжатларга таяниб хабар берди.

Газета маълумотларига кўра, бошқарма ходимлари томонидан маълумотларни ноқонуний узатиш АҚШ собиқ президенти Жо Байден маъмурияти даврида ҳам, ҳозирда Оқ уй раҳбари лавозимини Дональд Трамп эгаллаб турган пайтда ҳам амалга оширилган. Дастлабки бундай ҳолатлар 2021 йил бошида қайд этилган бўлса, охирги ҳолат ўтган ҳафта содир бўлган.

Шу муносабат билан тергов бошланди. WP олган ҳужжатларда айтилишича, GSA ходимлари эҳтиётсизлик туфайли махфий ҳужжатлар сақланадиган Google Drive жилдига киришни идоранинг 11,2 мингдан ортиқ ходими билан бўлишган.

Киритилди: 10:47 21.04.2025. Ўқилди: 791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!