Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

"103" хизматининг барча ҳудудий филиалларида "Call-back" тизими йўлга қўйилмоқда

"103" хизматининг барча ҳудудий филиалларида "Call-back" тизими йўлга қўйилмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда “103” хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш, аҳолига кўрсатилаётган тез тиббий ёрдам сифатини ошириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Самарқанд вилояти тажрибасидан келиб чиққан ҳолда жорий йилдан Республика тез тиббий ёрдам марказининг барча ҳудудий филиалларида "Call-back" тизими ишга тушириляпти.

Хўш, унинг аҳамияти нимада?

— Аҳолига сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиш соҳа ходимларидан катта масъулият талаб этади, — дейди марказ директори Абдувоитжон Гафуров. — Бироқ айрим ҳолларда бригадаларимиз томонидан бажарилган тиббий хизматлар сифати юзасидан турли танқидий мурожаатлар келиб тушади.

“103” хизмати фаолиятига доир шу каби эътирозларни камайтириш, юртдошларимиздан бўлаётган бундай мурожаатлар сабабини олдиндан аниқлаб, уларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида шу йилдан бошлаб барча ҳудудий филиалларда тажриба-синов тариқасида "Call-back" (қайта қўнғироқ) тизими йўлга қўйилмоқда.

Айни пайтда мазкур тизим орқали "Тез ёрдам" бригадалари фаолияти доимий назорат қилиб бориляпти. Натижада аҳолидан бўлаётган эътирозлар сони аввалги йилларга нисбатан анчайин камайди.

Хусусан, ўтган йилнинг май-июнь ойларида “103” хизматига жами 783 та ана шундай мурожаат келиб тушган бўлса, 2025 йилнинг айни шу даврида бу кўрсаткич 32,3 фоизга камайиб, 538 тани ташкил этди.

Киритилди: 14:50 22.07.2025. Ўқилди: 622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!