Бугун 1 август, 2025 йил, жума

O'ZB

100 ёшли ҳайдовчи автоҳалокатга учраганини билмай қолди

A A A
100 ёшли ҳайдовчи автоҳалокатга учраганини билмай қолди

Рига полицияси йўл ҳаракати ҳодисаси содир этиб, воқеа жойидан яширинган ҳайдовчини қўлга олганида ҳужжатларига кўра унинг ёши 100 да эканлиги маълум бўлди.

Қирмизи рангдаги «Mazda» эгаси автоҳалокат жойидан яширинмаганини, аксинча «Mercedes-Benz»га бориб урилганини ҳатто сезмаганлигини ҳам маълум қилди. Ҳозирча немис машинасининг эгаси топилганича йўқ. Унинг 100 ёшли ҳайдовчига қандай даъвоси борлиги ҳам ҳозирча маълум эмас.

Илгари француз департаменти жандармлари Ло ва Гаронлар тезлигини соатига 160 километрга чиқарган «Renault Twingo» ҳайдовчиси бўлмиш 85 ёшли аёлни тутишга муваффақ бўлишганди. Тезликни оширганига у жуда шошиб турганини сабаб қилиб келтирган.

Ўтган йили Бельгияда эса 79 ёшли бир инсоннинг ҳайдовчилик гувоҳномаси уч ойга олиб қўйилган эди. У ўзининг «Porsche»сида тезликни соатига 238 километрга чиқаргани учун жазоланган.

segodnya. ua

Киритилди: 03:58 19.05.2018. Ўқилди: 1262 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!