Бугун 15 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

10 ёшли бола ўлимига сабаб бўлган ички ишлар ходимига ҳукм ўқилди

10 ёшли бола ўлимига сабаб бўлган ички ишлар ходимига ҳукм ўқилди

10 ёшли бола ўлимига сабаб бўлган ички ишлар ходими 5 йилга қамалди. ОАВ мазкур иш бўйича суд тафсилотларини эълон қилди.

Ҳодиса 2026 йил 5 апрел куни соат 11:20 атрофида Термиз шаҳрида содир бўлган. Аниқланишича, Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходими Қ.А. ўзига бириктирилган Nexia-2 хизмат автомобилида иккинчи даражали кўчадан келиб, “Стоп” белгиси олдида тўхтамасдан асосий йўлга чиққан. Шунда у асосий йўл бўйлаб ҳаракатланаётган Cobalt’нинг чап томонига бориб урилган.

Ходим автомобилнинг тормози ишламай қолганини айтган. Бироқ экспертиза тормоз ва рул тизимлари тўқнашувгача соз бўлганини, носозлик эса зарба оқибатида юзага келганини аниқлаган.

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг ҳукми билан Қ.А. Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди.

Киритилди: 18:54 14.10.2026. Ўқилди: 553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!