Бугун 18 ноябрь, 2019 йил, душанба

O'ZB

10 нафар аёл таниқли қўшиқчини жинсий зўравонликда айблади

10 нафар аёл таниқли қўшиқчини жинсий зўравонликда айблади

Таниқли опера қўшиқчиси Плаcидо Доминго "ўнлаб йиллар давомида рўй берган" жинсий зўравонликда айбланган. Ассошиэйтед Пресснинг хабар беришича, ўн нафар аёл қўшиқчининг устидан шикоят қилган.

Саккизта қўшиқчи ва битта раққосанинг таъкидлашича, Доминго уларни роллар эвазига жинсий алоқада бўлишга мажбурлаган ва " рад этилганида уларни профессионал равишда жазолаган". Агентлик маълумотларига кўра, тазйиқ ўттиз йилдан кўпроқ вақт давомида, 1980 йилларнинг бошларида Доминго раҳбарлик лавозимларида ишлаган опера компанияларида содир бўлган. Агентлик томонидан сўроққа тутилган санъаткорларнинг таъкидлашича, Доминго уларнинг ечиниш хонасида, меҳмонхонада ва ҳатто труппа йиғилишида ҳам номусига теккан. Яна ўнлаб аёллар қўшиқчининг беҳаё ва ноўрин таклифларини эшитишган.

Агентликнинг деярли барча суҳбатдошлари исмини ошкор қилишни истамади ва фақат қўшиқчи Патриция Вульф исмини ошкор қилишга рухсат берди. Таъкидланишича, аёлларнинг ҳеч бири ўз сўзларидан далил келтира олмаган.

78 ёшли Доминго "30 йил олдинги воқеалар билан боғлиқ бўлган" барча айбловларни рад этди. Унинг таъкидлашича, бу баёнотлар нотўғри, бундай айбловлар уни жуда бездириб юборган.

“Ишончим комилки, менинг барча ўзаро муносабатларим доимо ўзаро келишув асосида бўлган ва мамнуният билан қабул қилинган. Мени танийдиганлар ва мен билан бирга ишлаганлар менинг кимгадир зарар етказадиган, хафа қиладиган ёки хижолат қиладиган одам эмаслигимни биладилар", деди хонанда.

 

Киритилди: 14:01 13.08.2019. Ўқилди: 4770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!