Шимолий Корея раҳбари “Россия хавфсизлиги ва халқаро адолат йўлидаги” урушда Путин ва унинг халқини доим қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
“Мен мамлакат хавфсизлиги ва халқаро адолат манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги бугунги муқаддас урушда Россия ғалабасига қатъий ишонаман. Шунингдек, сизни ва қардош Россия халқини доимо қўллаб-қувватлашга ваъда бераман”, дейилади Путинга йўлланган мактубда.
Ким Чен Ин ушбу телеграммани КХДР ташкил топганига 78 йил тўлиши муносабати билан Россиядан йўлланган табрикка жавобан юборган.