Ўнга яқин давлат келажакда мумкин бўлган тинчлик келишуви доирасида Украинага ўз қўшинларини юборишга тайёрлигини билдирган. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Bloomberg хабар берди.
Манбаларга кўра, 19 август куни Европа расмийларининг учрашувида Украинага Британия ва Франция қўшинларини юборишнинг аниқ режаси муҳокама қилинган. Йиғилиш иштирокчилари ҳарбийларнинг сони ва жойлашишини муҳокама қилишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида у АҚШ маъмурияти раҳбари бўлиб қолар экан, Украинада Америка қўшинлари бўлмаслигини айтган эди.