1 январдан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади.
Эндиликда Тошкентда автобусларда нақд пул орқали ҳаракатланиш учун бекатларда ёки улар яқинида ўрнатилган Paynet, MultiPay ва Oson инфокиосклари орқали бир марталик чипта сотиб олиш мумкин бўлади.
Ёки ATTO транспорт карталари, шунингдек, Ўзбекистон банкларининг барча турдаги карталари (Узcард, Humo, VISA, MasterCard) орқали тўлов қилиш тавсия этилмоқда.