Бугун 22 ноябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

1 ноябрдан алкоголь маҳсулотлари нархлари ошади

1 ноябрдан алкоголь маҳсулотлари нархлари ошади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг “Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги “Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгиланади.

Қарор лойиҳасига кўра, алкоголь маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун энг кам улгуржи сотиш ва чакана нархлари қуйидагича белгиланган:

Сотилаётган товарнинг номи

Ишлаб чиқарувчи

корхоналарнинг энг кам улгуржи сотиш нархи

Энг кам чакана нарх

Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида

8 600

10 200

Коньяк, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида

31 000

36 600

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида

22 000

26 000

Лойиҳага кўра, қарор 2019 йил 1 ноябрдан кучга кириши белгиланган.

Киритилди: 14:25 17.10.2019. Ўқилди: 1287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!