Англия ҳукумати 1 июндан бошлаб Премьер-лига ва бошқа турнирларни давом эттиришга рухсат берди, дея хабар бермоқда Sky Sports.
Манбада қайд этилишича, спорт мусобақалари давом эттирилишига рухсат этилган бўлса-да, томошабинларнинг стадионга киришига рухат берилмайди. Мухлислар коронавирусга қарши вакцина пайдо бўлганидан кейин трибуналарга қайтишлари мумкин.
Олдинроқ, АПЛ раҳбарияти жорий мавсумнинг давом эттирилиш санасини 12 июнь кунидан мўлжаллаётгани ҳақида маълум қилинганди.
Маълумот учун, Премьер-лига жамоалари танаффусгача 28-29 тадан ўйинлар ўтказиб бўлишганди.