🔴 ДХХ Чегара қўшинлари томонидан Давлат чегараси орқали гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида ИЖҚК Департаменти ва божхона идоралари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
⬇️ Хусусан, аввалдан кузатувга олинган, 1994 йил Андижон вилоятида туғилган шахснинг Тошкент шаҳрида ижара асосида яшаб келаётган хонадонида чегарадан ноқонуний олиб ўтилган психотроп моддаларни сақлаб келаётгани ҳақида маълумот олинди.
Холислар иштирокида унинг хонадони кўздан кечирилганда, тахминий қиймати 1,5 млрд сўмлик 15 330 дона “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддалар борлиги аниқланди. Шунингдек, мазкур хонадон ётоқхонасида сақланаётган умумий қиймати 100 млн сўмлик сифат сертификатига эга бўлмаган 3 хил турдаги 2 872 дона тиббий дори воситалари, қутилар ва йўриқномалар топилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.
Ўтказилган дастлабки сўровда, ушбу шахс мазкур дориларни Ҳиндистондан мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилгани ҳамда пойтахтдаги мижозларга сотишни режа қилганини билдирди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 251¹-моддаси, 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.