Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

1 300 дан ортиқ голливудлик санъаткор Исроилга қарши бойкот эълон қилди

1 300 дан ортиқ голливудлик санъаткор Исроилга қарши бойкот эълон қилди

Санъаткорлар БМТ Халқаро суди қарорига ишора қилиб, Ғазода геноцид хавфи мавжудлигини эслатди.

Дунё миқёсида таниқли актёр ва режиссёрлардан иборат 1 300 нафардан ортиқ кино ижодкорлари Исроилнинг Фаластин халқига нисбатан олиб бораётган сиёсати ва Ғазодаги фожеаларга норозилик сифатида кескин баёнот билан чиқди.

"Оскар", BAFTA, "Эмми" ва Канн кинофестивали каби нуфузли мукофотлар совриндорлари ҳам имзолаган мурожаатда Исроил кино марказлари билан ҳамкорликни тўхтатиш қарори эълон қилинди. Санъаткорларнинг таъкидлашича, бу муассасалар Фаластин халқига қарши амалга оширилаётган геноцид жараёнида билвосита иштирок этмоқда.

Баёнотда қуйидагилар қайд этилган:

"Ғазода қон тўкилаётган бир пайтда сукут сақлаш – дахшатга шерикликдир. Биз инсон қадр-қиммати ва эркинлиги йўлида овозимизни кўтаришимиз шарт".

Санъаткорлар, шунингдек, БМТ Халқаро суди қарорига мурожаат қилиб, "Ғазода геноцид хавфи мавжуд"лигини эслатдилар. Уларнинг фикрича, кино нафақат кўнгилочар восита, балки жамиятни уйғотувчи кучли майдон бўлиб қолиши керак.

Мурожаатни Эмма Стоун, Оливия Колман, Хавьер Бардем, Марк Руффало, Риз Аҳмад, Тилда Свинтон, Сюзан Сарандон каби машҳур ижодкорлар имзолади.

Киритилди: 14:25 11.09.2025. Ўқилди: 838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!