Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон аэропортлари асосий йиғим ва тарифларни 27 фоизга пасайтирмоқда

A A A
Ўзбекистон аэропортлари асосий йиғим ва тарифларни 27 фоизга пасайтирмоқда

2021 йил 15 апрель санасидан “Uzbekistan Airports”АЖ ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим ва тарифларни пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Aсосий йиғим ва тарифлар ўртача 27 %га пасайтирилиб, Ўзбекистон Республикаси аэропортларига мунтазам йўловчи рейсларини бажарадиган хорижий авиакомпаниялар учун қўлланилади.

Пасайтирилган йиғим ва тарифлар халқаро авиация маълумотномаларида эълон қилинди, бу билан ИКAОга аъзо бўлган 190 дан ортиқ мамлакат ва AIPдан фойдаланувчи барча авиакомпаниялар Ўзбекистон Республикаси аэропортларида қўлланиладиган тарифлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши учун имконият яратилди.

“Қабул қилинган қарор Ўзбекистон аэропортларининг рақобатбардошлигини таъминлаш, туризмни ривожлантириш ва ишлар самарадорлигини рағбатлантириш, аҳоли учун ҳаво транспортидаги ташишларни янада арзон қилиш учун замин яратади”, - дейди “Uzbekistan Airports”АЖ бошқаруви раиси Рано Джураева.

Киритилди: 16:15 05.04.2021. Ўқилди: 2362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!