Бугун 22 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев бугун видеоселектор йиғилиши ўтказади

A A A
Шавкат Мирзиёев бугун видеоселектор йиғилиши ўтказади

Бугун, 24 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши ўтказади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, видеоселектор йиғилишида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш ишлари кўриб чиқилади. Ушбу дастурларни молиялаштириш ҳажми оширилиши кутиляпти. 

“Аниқ рақамлар бугунги видеоселектор йиғилишида маълум бўлади. Дастлабки маълумотларга кўра, бир неча миллиард доллар бўлиши мумкин”, деди манба. 

Таъкидланишича, қарийб 3 минг километр ички йўлларни таъмирлаш, 4 минг километр ичимлик суви тармоқларини қуришга маблағ ажратилади. 

Бундан ташқари, 60 фоиз маҳаллаларда электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 15 минг километр электр узатиш тармоқлари ва 4 мингдан ортиқ трансформаторлар янгиланади. 

Билдирилишича, кейинги бир неча йилда бундай ҳажмдаги ишлар Ўзбекистонда ҳали амалга оширилмаган.

Киритилди: 11:49 24.03.2021. Ўқилди: 2647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!