Жаҳон бозорида сут маҳсулотлари нархи ўсишни бошлади.
Хусусан, жорий йилнинг 19 май куни GDT (Global Dairy Trade) нинг 260-ким ошди савдосида кичик бўлсада юқорилаш қайд этилди. Яъни сут маҳсулотларнинг нарх индекси мусбат 1 фоизга ошиб, 1 килограмми ўртача 2,907 АҚШ доллардан баҳоланган.
Шунингдек, сариёғ нархи 1,9 фоизга тушган бўлса, сувсизлантирилган сут ёғи 2,7 фоизга ўсган. Тўлиқ сут кукуни нархи 0,5 фоизга пасайиб, ёғсиз сут кукуни нархи 6,7 фоизга ошган. Лактоза нархи ҳам 15,6 фоизга кўтарилди. Казеин нархи 1,9 фоизга, "Чедар" пишлоғи нархи 6 фоизга пасайди.
Умуман, GDT нинг навбатдаги ким ошди савдосида 16 787 тонна сут маҳсулотлари сотилган бўлиб, бу аввалги савдолардан 345 тоннага кўпдир. Савдо иштирокчиларининг сони 172 та.
Маълумот ўрнида, Global Dairy Trade форвард шартномалари айланмаси бўйича йирик халқаро савдо платформасидир. GDT ким ошди савдоларида 100 дан зиёд давлатлар сут маҳсулотлари билан иштирок этади.