Бугун 3 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев яна бир муҳим қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев яна бир муҳим қонунни имзолади

“Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–611-сон, 16.03.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Аҳолини рўйхатга олиш – бу Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси тўғрисида ишончли ва холис ахборот йиғишдир.

✅ Қонун билан аҳолини рўйхатга олишнинг асосий принциплари белгиланди, булар:
? даврийлик; 
? умумийлик ва бир пайтдалик;
? рўйхатга олишнинг якка тартибдалиги;
? шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги;
? аҳолини рўйхатга олишни бошқаришнинг марказлаштирилганлиги.

Аҳолини рўйхатга олиш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси, аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи (Давлат статистика қўмитаси), шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатларига мувофиқ амалга оширилади.

Қонун билан ушбу органларнинг бу соҳадаги ваколатлари белгиланди.

Шунингдек, аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш учун масъул бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар махсус ваколатли давлат органига аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги вазифаларни бажариш юзасидан кўмаклашади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 

Киритилди: 13:55 17.03.2020. Ўқилди: 7909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!