3 март куни соат 22.45 да Миробод тумани Истиқбол ва Я. Ғуломов кўчалари кесишмаси йўл қисмида дрифт қилаётган BMW русумли (давлат рақами 01 797 QGA) автомобиль Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари назарига тушди. Ушбу автомобиль йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солиб, йўлдаги бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишларига халал берарди.
Ҳайдовчи – 29 ёшли Санжарбек К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5 моддасига биноан баённома расмийлаштирилди. Шу билан бирга ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилди.