Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тиннитус бир миллион британияликни ўз жонига қасд қилишга ундади

A A A
Тиннитус бир миллион британияликни ўз жонига қасд қилишга ундади

Янги тадқиқот шуни кўрсатадики, Британиядаги миллионлаб одамлар ҳеч қандай ташқи сабабсиз шовқин эшитиш оқибатида тиннитус (қулоқлар шанғиллаши) туфайли ўз жонига қасд қилиш фикрига тушиб қолишган.

Британия Тиннитус уюшмаси томонидан эълон қилинган тадқиқотга кўра, 7 миллионга яқин  британияликлар ушбу касалликдан азият чекмоқда. Бу одамлар эшитган зарарли товушлар ичига реактив двигатель ёки ҳуштак билан ишловчи човгум товуши ҳам кириши мумкин", деб ёзади The Times.

Уюшма тиннитусни тадқиқ қилиш учун кўпроқ маблағ сарфлашни талаб қилмоқда. Унга кўра, ушбу соҳага инсон ҳаётига шу даражада қаттиқ таъсир қилишига қарамай, депрессия ва эшитиш қобилиятини йўқотиш каби ҳолатларга ажратилган маблағнинг атиги 3%дан камроғи берилади, дейилади мақолада.

Бу касалликка чалинган 1 620 кишининг сўровномаси шуни кўрсатдики, уларнинг ҳар ўнтадан олтитаси кайфият пасайишини бошдан кечирган. Ўнтадан тўрттасининг айтишича, бу ҳолат уларни дўстлари билан мулоқотдан қочишга мажбур қилган ва ижтимоий фаолиятда камроқ қатнашишга олиб келган. Касаллик билан оғриган ҳар етти кишидан бири, яъни, мамлакат бўйлаб тахминан 1 миллионга яқин одам ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаганини айтган.

Икки фарзанднинг онаси, 34 ёшли Клер Эвели, ўтган йилнинг июл ойида унга шу касаллик билан ташхис қўйилганлигини айтади.

"Буларнинг барчаси, шаҳарга меҳмонга бориб баланд товушда мусиқа тинглаганим оқибатида кутилмаганда бошланди. Мен сезган овоз бу паст шовқинли товуш эди", дейди Клер. "Мен ўз жонимга қасд қилиш ҳақида ўйлай бошладим. Жуда қўрқиб кетдим ва икки ёш боламга менсиз ҳаёт кечириш яхшироқ бўлишини ўйладим. Мен фикрларимни ва диққатни жамлай ололмасдим, бу даҳшатли товушлар мени ҳаддан ташқари ўз қаърига тортарди". Ҳозирда Клер Эвелига антидепрессантлар буюришган. Энди у қўллаб-қувватлаш гуруҳининг аъзоси бўлиб, йога ва медитация орқали ташвишларини енгиши мумкинлигини аниқлади.

Британия Тиннитус Aссоциациясининг ижрочи директори Девид Стокдейл шуни таъкидлайдики, таққосланадиган таъсирларга қараганда, тиннитус руҳий соғлиққа жуда катта таъсир кўрсатганлиги сабабли, ҳукумат томонидан унга қарши курашда 40 баравар кам маблағ ажратилиши бу мазахдир. Ҳукуматнинг тиннитусга жиддий эътибор қаратиши ва миллионлаб одамларнинг руҳий саломатлиги ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам берадиган сармоя киритиши вақти келди.

Қулоқдаги шовқин, шанғиллаш баъзида диабет, қалқонсимон без касаллиги ёки тарқоқ склероз каби бошқа ҳолатлар билан ҳам боғлиқ. Бундан ташқари, баъзи дори-дармонларни қабул қилишдаги ёмон таъсири ёки баланд товушлар ва баланд товушли мусиқаларни тинглаш натижасида таъсир қилиши мумкин. Бироқ, бу нима сабабдан келиб чиқиши кўп ҳолатларда номаълум, деб тушунтиради нашр.

Буюк Британиянинг Соғлиқни сақлаш миллий хизмати одамларга ушбу ҳолатни енгишда ёрдам бериш учун турли хил даволаш усулларини, жумладан мутахассислар маслаҳати ва когнитив-хулқ терапиясини таклиф қилмоқда.

Киритилди: 04:30 05.02.2020. Ўқилди: 2724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!