Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси маълумотлари асосида Ўзбекистонда 2019 йил январь ва ноябрь ойларида иш ҳақи даражасининг динамикаси қандай бўлганини очиқлади.
2019 йилнинг ноябрь ойи ҳолатига кўра, аҳолининг катта қисми (43,6 фоиз) 1 млн сўмгача иш ҳақи олган - 1 761 007 киши. 2019 йилнинг январь ойида - 1 855 361 киши (50,7 фоиз).
2 млн сўмгача иш ҳақи олувчилар сони 0,2 фоизга ортди. 2019 йилнинг январь ойида бу кўрсаткич 27,5 фоизни ташкил этган бўлса (1 007 788 киши), ўтган йилнинг ноябрь ойида 27,7 фоиз (1 118 827 киши).
4 млн сўмгача ойлик оладиган фуқаролар сони эса деярли 4 фоизга ўсган - 2019 йил январь ойида 16,8 фоиз (613 528 киши), 2019 йил ноябрь ойида 20,0 фоиз (806 891 киши).
Бундан ташқари, 5,5 млн сўмгача иш ҳақи олувчилар сони ҳам ортди. 2019 йилнинг январь ойида бу кўрсаткич 2,6 фоизни ташкил этган бўлса (96 549 киши), ўтган йилнинг ноябрь ойида 4,3 фоиз (172 464 киши).
5,5 млн сўмдан ортиқ иш ҳақи оладиганлар сони ҳам ўсди. 2019 йил январь ойида 2,4 фоиз (87 388 киши), 2019 йил ноябрь ойида 4,3 фоиз (175 483 киши).