Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимида 2019 йил давомида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди, ҳарбий хизматчилар томонидан халқаро майдонларда юксак натижалар қайд этилди. Эътиборингизга йил давомида эришилган энг муҳим ютуқлар кетма-кетлигини тақдим этамиз.
* Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг олий таълимгача муассасалари ўртасида илк бор ўтказилган халқаро олимпиадада Ўзбекистон «Темурбеклар мактаби» ўқувчилари халқаро олимиадада 2-ўринни эгаллади.
* Мудофаа вазирлиги қўшинларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган жами 1239 нафар аскарга имтиёзли кредитлар ажратилди.
* Ҳарбий соҳада махсус тиббий кўрик босқичлари икки баробарга қисқаради.
* Ўзбекистон Президентининг қарорига асосан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Maxсус факультети Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти этиб қайта ташкил этилди.
* Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ахлоқий-руҳий таъминот концепцияси тасдиқланди.
* Мудофаа вазирлиги қўшинлари фаолиятига замонавий илмий-техник ва рационализаторлик ишланмаларини киритиш мақсадида илк бор ТЕCHNО DISCOVERY-2019 фестивали ўтказилади.
* Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан 200 дан ортиқ ҳарбий созандалар «Ёшлар куни»га бағишлаб Халқлар дўстлиги майдонида оркестрлар фестивалини ўтказди.
* Ўзбекистон армиясининг жанговар самардорлиги 10—12 фоизга, жанговар қудрат қарийб икки баробарга ошди.
* Каттақўрғонда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимидаги энг катта полигон қурилди.
* “Халқаро армия ўйинлари — 2019”нинг «Танк биатлони» йўналиши бўйича илк бор иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар энг яхши натижани қайд этиб, ғалабага эришди. Шунингдек, “Фориш” полигонида ўтказилган “Ҳарбий-тиббий эстафета”да ҳам ҳамюртларимиз биринчиликни қўлга киритди.
* Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари «Марказ—2019» халқаро ўқув-машғулотида қатнашди.
* Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида замонавий ҳарбий можароларга бағишланган биринчи халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.
* Ўзбекистон ҳарбийлари Англияда ўтказилган халқаро «Кембрия патрули» танловида 1-ўринни қўлга киритди.
* Россия ҳарбий академиясида Ўзбекистон армиясига бағишланган махсус бурчак пайдо бўлди.
* Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари АҚШ ҳарбий хизматчилари (Миссисипи, АҚШ) ўртасида ҳар йили анъанавий равишда ўтказиладиган «Энг яхши жангчи» ҳарбий танловида иштирок этиб, ўз тоифаларида 1-ўринни қўлга киритди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти