Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Малайзиянинг собиқ бош вазири 15 йилга қамалди

Малайзиянинг собиқ бош вазири 15 йилга қамалди

Малайзиянинг собиқ бош вазири мансабни суиистеъмол қилиш ва молиявий жиноятларда айбдор деб топилиб, 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди — Reuters.

26 декабр куни Малайзия Олий суди кўп йиллик суд жараёнлари якунида собиқ бош вазир Нажиб Раззоқни мансабни суиистеъмол қилиш бўйича тўрт жиноий иш ва пул ювиш бўйича 21 жиноий ишда айбдор деб топган. Маҳаллий матбуот хабарига кўра, суд Раззоққа 15 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

Суд ҳукмининг асословчи қисмида айтилишича, айбланувчининг бу ишлар “сиёсий сабаблар билан уюштирилган таъқиб” деган даъволари қатъий ва инкор этиб бўлмайдиган далиллар билан рад этилган. Ушбу далиллар Нажиб Разак давлатнинг 1МDB инвестиция жамғармасидаги мавқеи ва кенг ваколатларини суиистеъмол қилганини кўрсатади. Шунингдек, у юзлаб миллион АҚШ доллари нега унинг шахсий банк ҳисобига келиб тушганини ҳам изоҳлаб бера олмаган.

Уч йил давом этган 302 та суд мажлисидаги суд маълумотларига кўра, давлат инвестиция жамғармасидан ўзлаштирилган 462 миллион еврога тенг маблағ билан боғлиқ иш кўриб чиқилган. Нажиб Раззоқ 2009–2018 йилларда Малайзия бош вазири лавозимида ишлаган ва айни пайтда мамлакат молия вазири ҳам бўлган.

72 ёшли Нажиб Раззоқ ҳозирда давлат жамғармаси билан боғлиқ аввалги иш бўйича чиқарилган ҳукм асосида олти йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. Тўрт кун аввал суд унинг қолган муддатини уй қамоғига алмаштириш ҳақидаги илтимосини рад этган.

Киритилди: 17:10 27.12.2025. Ўқилди: 355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!