Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Путин: "Россия сўнгги йилларда ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни 22 баравар оширди"

Путин: "Россия сўнгги йилларда ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни 22 баравар оширди"

Сўнгги йилларда Россия қурол-яроғ ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни 22 баробардан кўпроққа оширди.

Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин давлат қуролланиш дастури бўйича йиғилишда маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, 2022 йилга нисбатан, айниқса, махсус ҳарбий амалиётлар чоғида талаб қилинадиган маҳсулотлар ва буюмлар ишлаб чиқариш бир неча баробар ошган.

"Шахсий зирҳлар қарийб 18 бараварга ошди. Қурол ва ўқ-дорилар 22 баравардан ортиқ кўпайди", - деди у.

Унинг қўшимча қилишича, зирҳли техникалар ишлаб чиқариш 2,2 баробар, энгил зирҳли транспорт воситалари (пиёда жанговар машиналар, бронетранспортёрлар) 3,7 баробар, ҳарбий самолётлар 4,6 баробар, автомобиллар 5,7 баробар, ракета артиллерия қуроллари 9,6 баробар, алоқа воситалари ва шахсий жанговар техникалар ишлаб чиқариш деярли 12,8 баробар, қурол-яроғ 12,8 мартага ошган.

Киритилди: Бугун 08:31. Ўқилди: 253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!