Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Осиёнинг энг қиммат ҳимоячилари рейтинги янгиланди

Осиёнинг энг қиммат ҳимоячилари рейтинги янгиланди

Осиё қитъасидан бўлган энг қиммат марказий ҳимоячилар рейтинги янгиланди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳозирда ушбу позицияда қитъанинг энг қиммат футболчиси "Манчестер Сити" аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ҳисобланади. Унинг нархи 35 миллион еврони ташкил қилади. Иккинчи ўринда эса кореялик Ким Мин Жae 25 миллион евро билан турибди. Кучли учликка Хироки Ито (18 млн евро) киради. Қуйида рўйхат билан батафсил танишишингиз мумкин.

Осиёдаги энг қиммат марказий ҳимоячилар (25 декабрь, 2025 ҳолатига кўра):

1. Абдуқодир Ҳусанов — 35 миллион евро
2. Ким Мин Жae — 25 миллион евро
3. Хироки Ито — 18 миллион евро
4. Жей Идзес — 10 миллион евро
5. Цуйоши Ватанабе — 10 миллион евро

Киритилди: 23:48 26.12.2025. Ўқилди: 348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!