Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Қўқонлик "табиб иши" бўйича суд қарори ўзгаришсиз қолди

Қўқонлик "табиб иши" бўйича суд қарори ўзгаришсиз қолди

Фарғона вилоят суди апелляция инстанцияси 2025 йил 20 декабр куни Қўқонлик табиб И.Салиевни 10 суткага қамаш ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирди. Адвокат томонидан берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмади.

Судга кўра, халқ табобати билан шуғулланиш учун лицензия талаб этилади, И.Салиевда эса бундай лицензия мавжуд эмас. Унинг “халқ табобати аъзоси” гувоҳномаси лицензия ҳисобланмайди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги видеоларни ўзи жойламагани ҳақидаги важлар ҳам рад этилди. Суд И.Салиев ушбу канал ва профилларда фаол иштирок этганини қайд этди.

Ҳозирча мазкур қарор юзасидан кассация шикояти берилмаган.

Киритилди: Бугун 16:41. Ўқилди: 709 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!