Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон терма жамоаси асосий ҳимоячиси турк гранди сафига ўтиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси асосий ҳимоячиси турк гранди сафига ўтиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Ризеспор” ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов қишки трансфер ойнаси вақтида Туркиянинг бошқа клубига ўтиши мумкин. “Haber61” нашри хабарига кўра, футболчига мамлакатнинг номдор клубларидан бир — “Трабзонспор” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбада ёзилишича, Трабзон клуби чемпионлик учун курашни давом эттириш учун қишки трансфер ойнаси вақтида таркибни сезиларли даражада кучайтиришни мақсад қилган. Номзодлар орасида ўзбекистонлик футболчи бор эканлиги айтилмоқда. Айни пайтда томонлар ўртасида музокара олиб борилмоқда. Трансфер эса катта эҳтимол билан январь ойида амалга ошади.

Чемпионатнинг ортда қолган 17 турида 10 ғалаба, 5 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган “қизил-кўклар” 33 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Қора денгиз жамоаси жадвалда биринчи ўринни эгаллаб турган “Галатасарой”дан 7 очкога ортда қолмоқда.

Маълумот учун, Ҳусниддин Алиқулов жорий мавсум “Ризеспор” сафида жами 9 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига битта голли узатма ёздириб қўйган. Унинг клуб билан шартномаси 2026-йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали ҳимоячининг қийматини 1,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: Бугун 11:46. Ўқилди: 440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!