Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Таиланд Конституциявий суди бош вазир Пхетхонгтхан Чинаватни касб этикасини бузгани учун лавозимидан четлатди — Reuters

 Таиланд Конституциявий суди бош вазир Пхетхонгтхан Чинаватни касб этикасини бузгани учун лавозимидан четлатди — Reuters

Суд ўз қарорида Пхетхонгтхан Камбоджанинг собиқ бош вазири Хун Сен билан икки давлат ўртасидаги чегара можаросини муҳокама қилган телефон суҳбати чоғида ахлоқий меъёрларни бузганини таъкидлади.

"Суҳбат 15 июн куни бўлиб ўтганди. Ёзувларда Таиланд бош вазири Камбоджанинг собиқ раҳбарини "амаки" деб атагани ва ўз армиясининг ҳаракатларини танқид қилганини эшитиш мумкин. Иккала сиёсатчи ҳам ёзувнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган", дея хабар бермоқда Reuters.

Суд қарори эълон қилингач, Пхетхонгтхан узр сўради ва урушнинг олдини олишга уринганини айтди.

38 ёшли Пхетхонгтхан Чинават 2024 йил август ойида Таиланд бош вазири бўлганди. У бу лавозимда бир йилдан камроқ ишлади.

Киритилди: 08:14 30.08.2025. Ўқилди: 551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!