Бугун 1 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Манчестер Сити" футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди

"Манчестер Сити" футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди

Вингер Райан Шерки "Манчестер Сити" лазаретига тушиб қолди. Якшанба куни 22 ёшли француз "шаҳарликлар" сафида Премьер-лиганинг "Брайтон"га қарши сафар ўйинида майдонга тушмади. "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, яқин ҳафталарда Шерки майдонга туша олмаслигини тасдиқлади.

"Шерки икки ойчага сафдан чиқди. У етти ёки саккиз ҳафтани ўтказиб юборади," - деди Гвардиола журналистларга.

Агар тахминлар тўғри бўлса, Райан Шерки ноябрь ойига яқин яна "Манчестер Сити"да ўйнаши мумкин.

Киритилди: Бугун 09:50. Ўқилди: 839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!