Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда ўзини ДХХ ходими деб таништирган фирибгар қўлга тушди

Тошкентда ўзини ДХХ ходими деб таништирган фирибгар қўлга тушди

Тошкент шаҳрида ўзини ДХХ ходими дея таништириб, Наманган вилоятида рўйхатдан ўтган хусусий корхона номига олиб келинган товарларни Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармасида ишловчи танишлари орқали хеч қандай муаммосиз божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

ДХХ ва божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган ушбу «ҳожатбарор» фуқаро корхона раҳбаридан фирибгарлик йўли билан ҳар бир юк партияси учун 500 АҚШ долларидан жами 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олган вақтида ушланди.

Аниқланишича, мазкур шахс корхонага хориждан импорт килинаётган автомобиль эҳтиёт қисмларини божхона расмийлаштирувидан тезлаштириб чиқариб бераётганлигини айтиб, корхона раҳбаридан муқаддам 1000 АҚШ доллари олган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:44 05.08.2025. Ўқилди: 514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!