Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Андижондан перевалгача бўлган йўналишда барча метан запрафкалар ёпиқ(ми)?

Андижондан перевалгача бўлган йўналишда барча метан запрафкалар ёпиқ(ми)?

Водийдан Тошкентга олиб борувчи йўналишдаги барча “метан запрафкалар” узлуксиз ишламоқда.

Айрим ижтимоий тармоқларда “Андижондан перевалгача бўлган йўналишда барча метан запрафкалар ёпиқ” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

Мазкур хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Бугун, 5 август куни соат 09:30 дан 11:14 гача Поп туманидаги 4 та метан запрафкани электр энергияси билан таъминловчи электр узатиш тармоғида режали таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Шу вақт мобайнида қисқа фурсатга 4 та метан запрафканинг фаолияти тўхтаган.

Таъмирлаш ишлари белгиланган тартибда метан запрафкалар билан келишилган ҳолда амалга оширилган.

Айни пайтда Водийдан Тошкентгача бўлган йўналишдаги барча метан запрафкалар тўлиқ қувватда ва узлуксиз фаолият кўрсатмоқда.

Киритилди: 14:38 05.08.2025. Ўқилди: 687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!