Украина президенти Владимир Зеленский Хитойнинг бешта компаниясига нисбатан санкциялар жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Бу ҳақда Украина ОАВлари хабар бермоқда.
Рўйхатга Хитойда рўйхатдан ўтган бешта юридик шахс номи киритилган. Чекловлар 10 йил муддатга белгиланади.
Уларга активларни блокировка қилиш, савдо операцияларини тақиқлаш ва активларни Украинадан олиб чиқиш, лицензияларни, хусусан, ер қаъридан фойдаланишга рухсатномаларни бекор қилиш ва бошқалар киради.