Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Германия Усмоновни “Дилбар” эгаси сифатида тилга олишни расман тақиқлади

Германия Усмоновни “Дилбар” эгаси сифатида тилга олишни расман тақиқлади

"Коммерсант" нашрининг хабарига кўра, Германия суди, тадбиркор Алишер Усмоновни "Дилбар" номли люкс яхтанинг эгаси деб аташни расман тақиқлади.

Ушбу яхта билан боғлиқ хабарларда Усмоновни ягона ёки тўғридан-тўғри мулкдор сифатида тилга олиш тақиқланди. Бу тақиқ бузилган ҳар бир ҳолатда 250 минг еврогача жарима ёки 6 ойгача қамоқ жазоси белгиланган.

"Дилбар" — дунёдаги энг йирик шахсий яхталардан бири бўлиб, аввалги йилларда Алишер Усмонов билан боғланган. Аммо Усмонов томонидан бир неча бор яхта шахсан унга тегишли эмаслиги, балки оила аъзоларига қарашли трастлар орқали бошқарилаётгани таъкидланган.

2022 йилда Ғарб санкцияларидан сўнг яхта Германия ҳудудида ҳибсга олинган.

Киритилди: 23:03 12.05.2025. Ўқилди: 349 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!