Абу Даби фуқаролик оилавий суди ажралиш иши бўйича мисли кўрилмаган қарор чиқарди. Молиявий келишув доирасидаги товон пули миқдори 100 миллион дирҳамни (27 млн доллардан ортиқ) ташкил этди. Бу Форс кўрфази мамлакатлари учун мутлақ рекорд ҳисобланади.
Ушбу никоҳ Буюк Британияда расмийлаштирилган бўлиб, эр-хотин ажрашиш учун Абу Даби судига мурожаат қилган. Суд аризани атиги уч ҳафтадан камроқ вақт ичида, битта мажлис давомида, 2021 йилда қабул қилинган 14-сонли Фуқаролик никоҳ қонуни асосида кўриб чиққан.
Мазкур қонун мусулмон бўлмаган муҳожирлар ўртасидаги оилавий муносабатларни тартибга солади. У айбсиз ажрашиш, васиятнома тузиш ва мерос масалаларини ўз ичига олади. Молиявий келишувга Буюк Британиянинг етакчи юридик фирмаларидан бири иштирокида эришилган.
Абу Даби фуқаролик оилавий суди минтақада араб ва инглиз тилларида иш юритадиган ягона суд бўлиб қолмоқда. Суд ходимлари Британия юридик стандартлари бўйича тайёргарликдан ўтган.