Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони марҳум президент Иброҳим Раиси хотирасига бағишланган маросимда сўзга чиқиб, Исроил ва АҚШни қаттиқ огоҳлантирган.
“Агар хато қилишда давом этсангиз, биз сизга дўзах эшикларини очамиз. Сизлар учун кенг кўламли чораларимиз бор, агар хато қилсангиз, бошингизга фалокат келтирамиз” деган Ҳусайн Салами.