Бугун 20 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Хитой Америка нефтидан бутунлай воз кечади

Хитой Америка нефтидан бутунлай воз кечади

АҚШ ва ХХР ўртасидаги савдо можаросининг кескин тус олиши натижасида яқин келажакда Хитойга АҚШ нефтини етказиб бериш деярли тўхтайди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Сўнгги бир неча йил ичида АҚШдан Хитойга нефть импорти ҳажми ошиб борган эди, бироқ 2025 йилда - АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти божхона тўловларини оширганидан сўнг - пасайиш бошланди.

Вортеха маслаҳат компанияси таҳлилчиси Иван Метюснинг айтишича, "агар жорий тарифлар даражаси сақланиб қолса, яқин ойларда Хитойга АҚШ хом нефти импорти нолга тушиши мумкин." АҚШдан ёқилғи етказиб бериш Хитой учун "ҳаётий муҳим аҳамиятга эга эмас" - 2025 йилнинг дастлабки ойларида ХХР умумий импортининг атиги 1 фоизини ташкил этган. Энди эса дунёнинг икки йирик иқтисодиёти ўртасидаги савдо урушининг кескинлашуви фонида бу манба ҳам қуриб бормоқда.

Киритилди: 22:17 10.04.2025. Ўқилди: 1403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!