Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тайинлов ҳақида расман хабар берилмаган, бу ҳақда маданият вазири Озодбек Назарбековнинг ижро интизомига оид ўтказган йиғилиши ҳақидаги пресс-релиздан маълум бўлган.
Абдуқаҳҳоров 2017–2020 йилларда ҳам «Ўзбекконцерт»га раҳбарлик қилган. Ҳозирга қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги халқаро фестиваллар дирекцияси раҳбари эди. Энди унинг ўрнига актёр Фотиҳ Жалолов тайинланган.