Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украина вазири: "Ҳарбий ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун бизга 15-20 миллиард доллар керак"

Украина вазири: "Ҳарбий ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун бизга 15-20 миллиард доллар керак"

Украина ўз ҳарбий ишлаб чиқаришини кенгайтириш учун 20 миллиард долларгача маблағга муҳтож.

Бу ҳақда Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида стратегик саноат вазири Герман Сметанин Bloomberg агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Кўп жиҳатдан бизда маблағдан кўра кўпроқ имкониятлар мавжуд. Ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун бутун дунё бўйлаб 15-20 миллиард доллар топишимиз керак", - деди у.

Вазир Украинанинг қурол-яроғ, жумладан, узоқ масофали ракеталар ва учувчисиз самолётлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ниятига эътибор қаратди. Сметанин, шунингдек, кўп жиҳатдан чет эл ёрдамига қарам бўлган Украина иқтисодиёти ҳарбий ишлаб чиқариш эҳтиёжларининг фақат ярмини молиялаштира олишини таъкидлади.

Киритилди: 23:18 22.01.2025. Ўқилди: 953 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!