Бугун 10 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

1 миллиард сўмлик тамаки ва икки минг доллар ёқиб юборилди

A A A
1 миллиард сўмлик тамаки ва икки минг доллар ёқиб юборилди

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги махсус чиқинди полигонида қиймати 1 миллиард сўмлик тамаки ҳамда қалбаки икки минг АҚШ доллари ёқиб юбориш йўли билан зарарсизлантирилди.

МИБ Термиз шаҳар бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжатига кўра, акциз маркаси мавжуд бўлмаган тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб кирилаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушлаб қолган. Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг ижро варақасига асосан мамлакатимизга ғайриқонуний олиб киришга уринилган бу маҳсулот ашёвий далил, деб топилиб, 1 миллиард сўмлик 27 минг қути “ESSE CHANGE” номли тамакини йўқ қилиш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари тайинланиб, ҳамкор ташкилотлар иштирокида аҳоли яшаш манзилидан узоқдаги махсус чиқинди полигонида ёқиб юбориш йўли билан зарарсизлантирилди. Шунингдек, мазкур суднинг ижро ҳужжатига асосан ашёвий далил сифатида олинган сохта икки минг АҚШ доллари купюралари холислар иштирокида йўқ қилинди.

Якунланган йил Вазирлар Маҳкамасининг 200-қарори асосида йўқ қилиниши ҳамда давлат даромадига мусодара қилиниши белгиланган тоифадаги қиймати 30 миллиард сўмликдан ортиқ 2 минг 587 та ижро ҳужжати МИБ вилоят, туман ва шаҳар бўлимлари иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

– Уларнинг 86 миллион 213 минг сўмлиги кийим кечак, 75 миллион сўмлиги компьютер жиҳозлари, 1 миллиард 144 миллион сўмлиги алкоголь маҳсулотлари, 16 миллиард 428 миллион сўмлиги тамаки, 19 миллион сўмлиги озиқ овқат маҳсулотлари ва 4 миллиард 767 миллион сўмлиги бошқа турдаги мол-мулклардир, – дейди МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси масъул ходими Қобилжон Турсунов. – Мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида 1 минг 800 дан ортиқ ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланиб, 1 миллиард 730 миллион сўм давлат бюджетига йўналтирилди.

Киритилди: 09:40 20.01.2025. Ўқилди: 1458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!