Бугун 21 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украина мудофаа вазири 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадларни санаб ўтди

A A A
Украина мудофаа вазири 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадларни санаб ўтди

Рустам Умаров тўртта устувор вазифани эълон қилди: «фронт чизиқларини барқарорлаштириш, Украина мудофаасини кучайтириш, ҳаво ва денгиз йўллари ҳимоясини кучайтириш, босқинчининг юқори хажмдаги ҳужумлар орқали устунликка эришиш каби уринишларига жавоб қайтариш».

Умаровнинг Facebook'даги постида маълум қилинишича, у ушбу стратегик режани "Рамштайн" форматидаги Алоқа гуруҳи йиғилишида тақдим этган.

"Йиғилишдаги асосий эришилган ютуқлардан бири, 2027 йилгача Украина мудофаа кучларини ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»нинг тасдиқланиши бўлди. Россиянинг Украинага қарши урушининг уч йили давомида «Рамштайн» формати иштирокчи давлатлари мамлакатимизга хавфсизлик соҳасида жами 140 миллиард евродан ортиқ ёрдам ажратди", дея қўшимча қилди Украина мулозими.

Киритилди: 18:22 10.01.2025. Ўқилди: 1531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!