🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024-ўқув йили бошида Ўзбекистон Республикасида олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар сони 661,8 минг нафарни ташкил этган.
✅ Ўзбекистон Республикасида олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар сони йиллар кесимида қуйидагича (ҳисобот йилида):
2020/2021-ўқув йили бошига 441,8 минг нафар;
2021/2022-ўқув йили бошига 553,9 минг нафар;
2022/2023-ўқув йили бошига 622,6 минг нафар;
2023/2024-ўқув йили бошига 661,8 минг нафарни ташкил этган.