Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Олимлар Перуда 16 миллион йиллик йирик дельфин бош суягини топди

A A A
Олимлар Перуда 16 миллион йиллик йирик дельфин бош суягини топди

Цюрих университети олимлари улкан дарё дельфинининг тошга айланган бош суягини топди. Ҳайвон қолдиқлари экспедиция чоғида Перу Амазонка дарёси яқинида топилди, деб ёзади The Guardian.

Тадқиқотнинг етакчи муаллифи Алдо Бенитес-Паломинонинг айтишича, топилган ҳайвон 24-16 миллион йил аввал яшаган Пебаниста яcуруна оиласига тегишли. Унинг сўзларига кўра, жониворнинг танаси узунлиги 3,5 метрга етган.

Олимнинг таъкидлашича, у 2018 йилда қазилма топилган, аммо унинг тадқиқотлари коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган.

Қайд этилишича, топилган ҳайвон бугунги кунда Жанубий Американинг чучук сувларида яшовчи Амазония дельфинларига эмас, балки Жанубий Осиё дарёларидаги замонавий Гана дельфинларининг яқин қариндошларига тегишли.

Бенитес-Паломино дарё дельфинининг бу тури чучук сув дарёларида янги озиқ-овқат манбаларини излаш учун океанларни тарк этганини таъкидлади.

Тадқиқот Science Advances журналида чоп этилди.

Киритилди: 19:57 22.03.2024. Ўқилди: 1464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!