Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Жорий йилда 21 300 км автомобиль йўллари ва 315 та кўприклар реконструкция қилинади ва таъмирланади

A A A
Жорий йилда 21 300 км автомобиль йўллари ва 315 та кўприклар реконструкция қилинади ва таъмирланади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.

✔️ Шунингдек, йўл ишлари бўйича техник топшириқ шартларини ишлаб чиқишда намунавий лойиҳа андозаларидан воз кечилиб, ҳар бир лойиҳага алоҳида ёндашган ҳолда йўл қопламалари конструкцияларига замонавий материаллар ва технологиялар қўлланилади;

✔️ лойиҳадан объектни топширишгача, шунингдек, уларни эксплуатацияси билан боғлиқ барча жараёнларда талон-тарожликка чек қўйиш мақсадида тизим яратилади, бунда соҳани рақамлаштириш бўйича “Ягона электрон платформа”ни яратиш ишлари якунланади ва “тест” режимида ишга туширилади;

✔️ соҳага давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ҳудудларда 20 кмдан кам бўлмаган жами 260 км автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига хусусий сектор жалб қилинади;

✔️ 30 донадан ортиқ кўчма ва стационар тарозилар ишга туширилади;

✔️ Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда А373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган 100 км қисмида интеллектуал транспорт тизимини жорий этиш ишлари олиб борилади.

Киритилди: 16:38 05.02.2024. Ўқилди: 1039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!