WhatsApp ишлаб чиқувчилари фойдаланувчиларга бошқа мессенжерларга хабар юбориш имконини берувчи янгиланишни синовдан ўтказмоқда.
Энди «Хабарлар» қисмида янги бўлим очилади. У ерда бошқа мессенжерлардаги ёзишмалар туради. Фойдаланувчилар бу хизматдан ўзлари хоҳлаган пайтда фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, мазкур функцияни хоҳлаган пайтда ўчириб қўйса ҳам бўлади.
Уйғунлашган тизимларда ўзаро алмашган хабарлар махсус ҳимоя тизими орқали шифрланади.