Бугун 13 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Пенсия миқдори ва Пенсия жамғармаси ҳисобида турганлик ҳақидаги маълумотларни олиш тартиби ҳақида биласизми?

A A A
Пенсия миқдори ва Пенсия жамғармаси ҳисобида турганлик ҳақидаги маълумотларни олиш тартиби ҳақида биласизми?

▶️ Бугунги кунда фуқароларга пенсия олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳамда пенсия миқдори тўғрисида маълумотнома бериш Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали (онлайн) амалга оширилади.

✅ Бунда, фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилган тақдирда, масъул ходим ариза берувчи номидан тегишли сўровнома шаклини тўлдиради ва фуқаро тўлдирилган сўровномани тўғрилигини текшириб тасдиқлаб беради.

✅ Шундан сўнг, Давлат хизматлари маркази масъул ходими сўровномани Пенсия жамғармасига электрон шаклда юборади. Пенсия жамғармаси сўровномага зудлик билан QR-кодли маълумотномани шакллантириб Давлат хизматлари марказига юборади.

Давлат хизматлари маркази маълумотнома олингандан сўнг 5 дақиқа ичида ариза берувчига маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этади.

Фуқаро ушбу сўровномани ЯИДХП орқали олишни хоҳлаганда барча жараён онлайн амалга оширилади.

✅ Давлат хизматидан фойдаланиш мутлақо бепул амалга оширилади.

Киритилди: 18:07 25.01.2024. Ўқилди: 1855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!