Бугун 13 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Нетаньяху: “Ҳеч қандай Фаластин давлати бўлмайди”

Нетаньяху: “Ҳеч қандай Фаластин давлати бўлмайди”

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ишғол қилинган Ғарбий соҳилдаги Маале-Адумим атрофида ноқонуний яҳудий маҳаллаларини кенгайтиришни кўзда тутадиган “E1” лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувни имзолади.

“Ҳеч қандай Фаластин давлати бўлмайди. Бу ер бизники… Биз ўз меросимиз, ўз еримиз ва хавфсизлигимизни сақлаб қоламиз”, — деди Нетаньяху.

“E1” лойиҳаси доирасида минглаб янги уйлар, йўллар қуриш ва инфратузилмани модернизация қилиш режалаштирилган. Унинг умумий қиймати тахминан 1 миллиард долларни ташкил этади.

Ушбу қурилиш Шарқий Қуддусни Ғарбий соҳилнинг бошқа қисми билан боғловчи ҳудудни узиб қўяди, бу эса халқаро жамоатчилик фикрига кўра, мустақил Фаластин давлати тузиш имкониятини йўққа чиқаради.

Лойиҳа аввалроқ — 2012 ва 2020 йилларда АҚШ ҳамда Европа босими остида тўхтатилган эди. Аммо 2025 йил август ойида у расман тасдиқланди.

Ушбу қарор Исроилнинг Қатардаги ҲАМАС етакчилигини “нейтраллаштириш” уриниши билан бир пайтга тўғри келди ва жаҳон миқёсида танқидларга сабаб бўлди. Шунингдек, бу Исроилнинг халқаро миқёсда янада ёлғизлашишига олиб келиши мумкин, айни пайтда бир қатор Ғарб давлатлари БМТнинг навбатдаги Бош Ассамблеясида Фаластинни расман тан олиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Ультраўнгчи сиёсатчилар — Нетаньяхунинг иттифоқчилари, хусусан молия вазири Бецалел Смотрич “E1” лойиҳасини қўллаб-қувватлаб, шундай деди:

“Фаластин давлати шиорлар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан кун тартибидан чиқарилади.”

Эслатиб ўтамиз, халқаро ҳуқуққа кўра, Исроилнинг Ғарбий соҳилдаги маҳаллалари ноқонуний ҳисобланади.

Киритилди: 18:10 12.09.2025. Ўқилди: 922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!