Бугун 13 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Жазоир Исроилдан қўрқмайдими?

Жазоир Исроилдан қўрқмайдими?

Араб давлатларидан фақат Жазоир Исроилдан қўрқмайди, деб хабар бермоқда Military Watch Magazine.

Жазоир Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг зарбаларига қарши тура оладиган ягона араб давлати бўлди, чунки у Россиянинг зенит-ракета тизимларидан фойдаланган ҳолда ишончли ҳаво мудофаа тизимини яратишга катта маблағ сарфлади.

Нашрнинг таъкидлашича, Жазоир 2011-йилдан, яъни Ғарбнинг фуқаролар урушига аралашувидан сўнг қўшни Ливияда Муаммар Қаддафий режими йўқ қилинганидан буён Ғарбга тегишли бўлмаган қуролларни фаол харид қилиб келмоқда.

Бу ҳаво мудофаа тизимларидан ташқари, Жазоир Россиядан С-300 ва С-400, шунингдек, Хитойнинг HQ-9 ни сотиб олди. Бундан ташқари, Жазоир Ҳарбий-ҳаво кучлари ўзининг самолётлар паркини кучайтирди ва МиГ-29дан ташқари, Су-30 ва Су-35 самолётларини ҳам сотиб олди.

Қайд этиш жоизки, Жазоир Исроилдан бошқа бир сабабга кўра қўрқмаслиги мумкин: Жазоир ҳукумати анъанавий равишда Фаластин араблари билан бирдамликдан ўта анти-исроил позициясини эгаллаб турган бўлса-да, мамлакатлар ўртасида ҳеч қандай низолар йўқ.

Киритилди: 21:20 12.09.2025. Ўқилди: 919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!